ВЕРМОНТ

ВЕРМОНТ — АҚШнинг шим.шарқидаги штат. Майд. 24,9 минг км2. Аҳолиси 575 мингдан зиёд киши (1990й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Монтпильер ш. Ҳудудининг кўп қисми тоғли (энг баланд жойи 1338 м). Йирик дарёси — Коннектикут. Янв. нинг ўртача т-раси —9°, июлники 19°. Йилига 750 — 1000 мм ёғин ёғади.

Вермонт — Янги Англиянинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва шаҳарлари кам штатларидан. Вермонт ҳудудининг 1/5 қисми экинзор, катта қисми ўр. мон, қисман яйлов ва яроқсиз ерлар. Қ. х. учун яроқли ерлар фақат торгина дарё водийларидаги пасттекисликларда бўлсада, иқтисодининг асосини қ. х. ташкил этади. Қ. х. товар маҳсулотининг 75% и сут чорвачилигидан келади. Экин майд. нинг 90% ига ем-хашак экинлари экилади. Ёғочсозлик, тўқимачилик, металлсозлик, озиқ-овқат, қогоз саноати корхоналари бор. Асбест, мармар, гранит, мис рудаси қазиб олинади. Вермонтни шим. дан жанубга Монреаль—Бостон ва Монреаль — НьюЙорк т. й. кесиб ўтган. Коннектикут дарёси ва Шамплейн кўлида кема қатнайди. Туристлар кўп келади. Йирик шаҳри — Берлингтон.

BEPH (Verne) Жюль (1828.8.2, Нант — 1905.24.3, Амьен) — француз ёзувчиси. Илмий-фантастик роман жанри асосчиларидан бири. Ижодини 1849 й. дан кичик пьесалар ёзиш билан бошлаган. 1863 й. биринчи романи — «Ҳаво шарида беш ҳафта» нашр қилинган. Вермонт «Ер марказига саёҳат» (1864), «Ер-дан Ойга» (1865), «Ой атрофида» (1869), «Капитан Грант болалари» (1867-68), «Сув остида 20000 километр» (1869 — 70), «Ўн беш ёшли капитан» (1878), «Сузиб юрувчи орол» (1895) каби 65 дан зиёд илмий-фантастик, саргузашт ва ижтимоий-танқидий роман, қисса ва ҳикоялар муаллифи. Ўрта Осиёда ҳеч қачон бўлмаган Вермонт «Клодиус Бомбарнак» романида унинг тарихини, географик ўрни ва иқлимини, махаллий халқларнинг урф-одатларини ҳақиқатга яқин қилиб тасвирлайди. Асар қаҳрамони тилидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ш. лари тасвирига тўхталади, Бухорони «Туркистон Рими» дея таърифлайди, Самарқанднинг тарихий обидаларини, куча ва маҳаллаларини, боғу роғларини, одамларини тавсифлайди.

Вермонтнинг «Сирли орол» (1941), «Капитан Грант болалари» (1957), «Антифер тоғанинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари» (1969), «Сув остида 20000 километр» (1973) ва б. асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Вермонтнинг асарлари асосида (мас., «Ўн беш ёшли капитан», «Капитан Грант болалари» ва б.) кинофильмлар яратилган, улар ўзбек тилига дубляж қилинган. Ойнинг орка томонидаги бир кратер В. номи билан аталган.