ВЕНТА

ВЕНТА — Литва ва Латвиядаги дарё, Жимай (Жмуд) қирларидан бошланиб, Болтиқ денгизига қуйилади. Уз. 346 км, ҳавзасининг майд. 11,8 минг км2. Қуйи қисми тинч оқади. Қор, ёмғир ва грунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 95 м3/сек. Вента дек. дан мартгача музлаб ётади. Вентада Пилтене пристанигача кема қатнайди, қуйилиш жойида Вентспилс ш. бор.