ВЕНГРИЯ ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИ, ВТА

ВЕНГРИЯ ТЕЛЕГРАФ АГЕНТЛИГИ, ВТА (Magyar Tavirati Iroda, MT1) — Венгрия давлат ахборот агентлиги. 1880 й. да асос солинган. Будапештда жойлашган. Хорижий мамлакатларда ўз мухбирхоналарига эга. 20 дан ортиқ мамлакат билан шартнома асосида мунтазам ҳамкорлик қилади. Венгрия матбуоти, радиоэшиттириш ва телевидениеси ҳамда хорижий мамлакатлар учун халқаро ва ички аҳвол ҳақида инглиз, француз ва б. тилларда тезкор ахборотлар етказиб беради, бюллетенлар чиқаради.