ВЕЛИГЕР

ВЕЛИГЕР, елканча (лот. velum — елкан ва gerum — олиб юрувчи) — кўпчилик қориноёқпилар ва икки тавақали моллюскаларнинг пелагик личинкаси. Велигер бир хил турларда тухумдан чиқади, бошқаларида трохора личинкасидан пайдо бўлади. Велигернинг велуми, оёғи, ичаги, кўзлари, мувозанат органлари (статоциетлар), чиғаноқ безлари бўлади. Чиғаноқ безлари ишлаб чиқарувчи личинкали чиғаноғи (протоконха) ичига Велигер танасининг олдинги қисан бошқа органлари ва органлар системаси кириб туради. Баъзи Велигерлар сув қаърида узоқ вакт сузиб юради ва сув оқими билан узоқ масофага тарқалиб кетади. Велигер сув тубига чўккач, вояга етган моллюскага айланади. Чучук сув моллюскалари орасида фақат дрейссеналарнинг Велигер личинкаси бўлади.