ВАЗНИЙ (ОҒИРЛИК) АНАЛИЗ

ВАЗНИЙ (ОҒИРЛИК) АНАЛИЗ — микдорий анализ усулларидан бири; кимёвий бирикма таркибидаги айрим элементлар ёки ионлар миқдорини оғирлик ўлчовлари билан ифодалаш. Аналитик тарози В. (о.)а. нинг асосий ўлчов асбобидир. Вазний (оғирлик) анализ (о)а. да аниқланаётган мод-данинг маълум микдори аналитик тарозида тортилиб, эритилади. Кейин аниқланаётган компонент эритмадан тегишли реактив ёрдамида чўкмага туширилади ва эритмадан ажратиб олингач, қуритиб ёки қиздириб маълум таркибдаги турғун бирикма ҳосил қилинади. Аниқланаётган модданинг дори фоиз (процент) билан ҳисоблаб топилади. Вазний (оғирлик) анализ (о) а. да асосий иш — аниқланувчи моддани кам эрувчан модда (ёки оддий модда) — чўкмага ўтказишдир. Чўкмалар кўпинча сульфид, фосфат, карбонат ёки металлар гидроксидлари ёки металлнинг органик реагентлар (купферон, оксихинолин ва б.) билан ҳосил қилган комплекс тузлари ҳолида бўлиши мумкин. Электр вазний анализ ҳам Вазний (оғирлик) анализ (о.) а. нинг бир туридир. Бу усулда элементлар эритмада электролиз йўли билан ажратиб олиниб, тортилади. Вазний (оғирлик) анализ (о.) а. нинг янги усулларидан бири термогравиметрия усулидир. Ундан моддаларнинг термик барқарорлигини ўрганишда ҳамда уларда юқори ҳароратларда рўй берадиган ўзгаришларни аниқлашда фойдаланилади. Бунда моддалар махсус термотарозиларда тортилади. Т-ра ортиши билан текширилаётган модданинг оғирлиги ўзгаради. Вазний (оғирлик) анализ (о.) а. тоғ жинслари ва минералларнинг кимёвий таркибини, саноатнинг турли соҳаларида кимёвий маҳсулотлар сифатини аниқлашда қўлланилади.