ВАЗН ТОИФАЛАРИ

ВАЗН ТОИФАЛАРИ — ўзбек миллий кураши, юнон-рум кураши, эркин кураш, бокс ва оғир атлетикада спортчиларнинг вазнига қараб гуруҳларга бўлиниши. Спортда мусобақа қатнашчиларига тенг имконият яратиб бериш учун улар тоифаларга ажратилади. Мас., боксда — кичик ёшдаги (15—16 ёшли) ўсмирлар — 15 та, ўспиринлар (17—18 ёшли) — 12 та, катталар — 10 та; курашда — 8 та, оғир атлетикада — 9 та вазн тоифасига бўлинадилар. Кураш ва боксда ўсмир ва ўспиринларни машғулот ва мусобақаларга кўйиш чоғида уларнинг вазни билан бирга ёши ҳам ҳисобга олинади. Яна қ. Бокс, кураш, оғир атлетика.