ВАЗИРЛИК

ВАЗИРЛИК — муайян давлатларда алоҳида бир соҳага раҳбарлик қиладиган ижрочи орган. В. раҳбари, одатда, ҳукумат таркибига кирувчи давлат арбоби ҳисобланади. Вазирликлар қонун чиқарувчи олий органлар (мас., АҚШда) ёки давлат раҳбари (мас., Францияда) томонидан, қонунлар ёхуд ҳукумат актлари асосида (мас., Буюк Британияда) ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикасида Вазирлик давлатнинг марказий бошқарув органи, давлат маҳкамасининг муҳим қисми. Асосий вазифаси — иқтисодиёт муайян тармоғига, ижтимоий-маданий қурилиш ва маъмурий-сиёсий фаолиятга раҳбарлик қилишдан, ўзига топширилган тармоқнинг ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлашдан иборат. Вазирликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида иш олиб боради ва тармоққа оид барча масалаларни ўз ҳуқуқи доирасида ҳал этади. Вазирликни ҳукумат таркибига кирадиган вазир бошқаради. Ўзбекистан Республикаси Президента Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлайди ва лавозимидан озод қила-ди, кейинчалик бу масалаларни Олий Мажлиснинг тасдиғига киритади («Ўзбекистан Республикасининг Конституцияси», 93-модда).