ВАЗЕЛИН

ВАЗЕЛИН (франц. vaseline, нем. wasser — сув ва юн. elaion — зайтун мойи) — минерал мой б-н қаттиқ углеводородлар (парафин, церезин, петролатум) аралашмаси; ҳидсиз, мулойим, оқ ёки сариқ модда, таъми йўқ. 37—50° да суюқланади; сувда эримайди. Қўллаш мақсадига мувофиқ турли таркибда тайёрланади. Вазелин косметика ва тиббиётда суртма (мазь) тайёрлашда қўлланилади, яллиғланишга қарши таъсир этади ва терини ҳар хил зарарли таъсирлардан сақлайди; техник мақсадларда (қоғоз, мато ва ш. к. га сингдириш учун), шунингдек электротехника ва лаб. амалиётида, техникада антифракцион ва ҳимоя қилувчи сурков мойи сифатида ишлатилади. Вазелин мойи (парафин мойи) — нефть дистиллатини тозалаб олина-диган углеводородлар аралашмаси, тиббиётда сурги сифатида ишлатилади (сурункали қабзиятда кунига 1—2 ош қошиқцан ичилади) ва суртмага қўшилади.