ВАЯНГОН

ВАЯНГОН, Уёнган (Уйғонган) б о б о — қад. шаҳар харобаси (мил. 1 — 4-а. лар, 9—14-а. лар). Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги Манақ (Ам-барманоқ) посёлкасидан 1,5 км жан.-шарқда жойлашган. Ваянгонни 1949—50 й. ларда Я. Ғ. Ғуломов тадқиқ этиб шаҳар ҳаётини 2 босқичга: кушонлар даври (1—4-а. лар) ва ўрта асрлар (9—13-а. лар)га ажратган. 1973—74 й. ларда Ваянгонни Ўзбекистон ФА Қорақалпоғистон филиалининг Тарих, тил-адабиёт ин-ти археология бўлими ходимлари текширишган. Ваянгон тарҳи тўртбурчак, икки: ғарбий (280×360 м) ва шарқий (320×220 м) қисмдан иборат. Ёдгорликда олиб борилган ишлар якунига кўра, Ваянгоннинг ғарбий қисми мил. 2—13-а. бошларида обод бўлган. Я. Ғ. Ғуломов Ваянгонни ўрта асрлардаги Ардахушмисан ш. деб ҳисоблаган. Ваянгон ҳудудида, шунингдек Абдол-бобо ва шайх Жалолиддин (12—13-а. боши) номли кичик тепачалар, Шайх Ҳасан Саброний макбараси (12— 14-алар), Қалмоқ қирилган қабристони (12—14-а. лар) жойлашган.

Ваянгон қалъаси номи «Гўруғли» достонида ҳам тилга олинган.

Ад.: Гулямов Я. Г., История орошения Хорезма с древнейших времен до наших дней, Т., 1975; Мамбетуллаев М., Кдырниязов М. М., Городище Военган. Археология Приаралья, вып. 1, Т., 1982; Мамбетуллаев М., Средневековый могильник Калмаккырылган. Археология Приаралья, вып. 2, Т., 1984.