ВАТЕРПАС

ВАТЕРПАС (голландча Waterpas) — горизонталликни текшириш ва кичик қиялик бурчакларини ўлчаш учун ишлатиладиган оддий асбоб. Шовун осилган тик (вертикал) ёгоч (ёки пластмасса) устунча. Устунча тагига асос (брус) маҳкамланади. Ер текислаш ишлари, дурадгорлик ва б. да ишлатилади (яна қ. Адилак, шайтон).