ВАТАНПАРВАРЛИК

ВАТАНПАРВАРЛИК — кишиларнинг она юртига, ўз ошёнига муҳаббати ва садоқатини ифодалайдиган тушунча. В. барча кишилар, халқ, миллатлар учун умумий бўлган, асрлар давомида сайқалланиб келган умуминсоний туйғу, маънавий қадриятлардан бири. Тарихий жиҳатдан Ватанпарварлик кишиларнинг ўз ватанлари тақдири билан боғлиқ ижтимоий ривожланиш, халқларнинг ўзлари яшаётган ҳудуднинг дахлсизлиги ва мустақиллиги йўлидаги кураши жараёнида такомиллашиб келган ҳис-туйғулар жамланмаси ҳамдир. Бу ватаннинг ўтмиши ва ҳозири б-н фахрланишда, унинг манфаатларини ҳимоя қилишда намоён бўлади.