ВАРНАЛАР

ВАРНАЛАР (санскритча — сифат, ранг) — Қад. Ҳиндистондаги 4 асосий табақа. Жамиятда браҳман ва кшатри табақалари юқори мавқени эгаллашган. Меҳнаткаш халқ вайшилар ва шудрлар В. га мансуб бўлиб, уларнинг мавқеи пастроқ ҳисобланган. Варналарга мансуб бўлмаганлар аҳолининг энг қуйи, хўрланган, ҳуқуқсиз қисмини ташкил этган.