ВАРИКАП

ВАРИКАП (инг. vari (able) — ўзгарувчан ва car (acitu) — сиғим) — ярим-ўтказгичли электр конденсатор. Электр сиғими қўйилган кучланишга боғлиқ бўлади. Варикап кремний, германий ва галлий арсенид асосида тайёрланади. Ташқи электр майдони Варикап даги зарядни ва электр сиғимни ўзгартиради. Варикапнинг иккинчи тури фотоварикапдир. У яримўтказгичли фотоэлемент. Унда электр сиғими сиртга тушаётган ёруғлик оқими интенсивлигига боғлиқ бўлади. Шу қонуниятга асосланиб, Варикапдан ёруғлик таъсирида бошқариладиган электр сиғим сифатида фойдаланиш мумкин. Варикап ҳисоблаш техникасида, радиоэлектроника ва б. соҳаларда қўлланилади.