ВАРБУРГ

ВАРБУРГ (Warburg) Отто Генрих (1883.8.10—1970.1.8) — немис биокимёгари ва физиологи. Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Берлиндаги Ҳужайра физиологияси ин-ти директори (1930 й. дан). Асосий ишлари тирик ҳужайрада содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, ферментлар таъсирида ҳужайранинг нафас олишини ўрганишга бағишланган. Флавин моддасини кашф этган (1932), флавин-адениндинуклеотид (ФАД, 1938) ва никотинамидадениндинуклеотид (НАД) тузилишини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1931).