ВАРБУРГ АППАРАТИ

ВАРБУРГ АППАРАТИ — босим ва т-ра ўзгармай турадиган шароитда оз миқдордаги газни аниқлаш учун мўлжалланган қурилма; респиратор. Газ ажраладиган ёки ютиладиган жараёнлар — бижгиш, айрим ферментатив реакциялар ва б. да юз берадиган жараёнларни ўрганишда қўлланилади. Немис физиологи О. Г. Варбург номи билан аталган. Варбург аппаратининг асосий қисми манометрга бириктирилган 12 — 14 та шиша идишчалардан иборат. Идишчаларга буфер-тузли муҳитда майдаланган тўқима ёки тўқима фракциялари ва б. синаладиган объект солинади. Идишчалар сувли ваннага ботириб қўйилади. Ваннада терморостлагич ва тебранувчи механизм бўлади. Ажралаётган ёки ютилаётган газ микдоршианомети/кўрсатишларига қараб аниқланади.