ВАРАҚА

ВАРАҚА — ижтимоий-сиёсий ташвиқот воситаларидан бири. Варақалар дастлаб қўлда ёзилган, кейинчалик босма усулидан фойдаланиб тайёрланган. Улар муайян бир мақсадни кўзлаб чиқарилган. Mac, 2-жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши тарғиботда Варақа кенг қўлланган. Кейинги йилларда Варақадан сайлов олди тадбирларида, бозор иқтисодиёти шароитида реклама сифатида фойдаланилади. Варақалар одамлар гавжум жойларда — метро ва б. шаҳар транспорти бекатларида, бозорларда тарқатилади. Газ. ва жур. лар, радио, телевидение ва б. ахборот воситалари кенг оммалашганлиги боис ижтимоий-сиёсий мақсаддаги Варақа ларга эҳтиёж тобора камаймокда.