ВАР

ВАР (рус. вольт-ампер реактивный — реактив вольт-ампер) — ўзгарувчан ток реактив қувват бирлиги: Q=IUsmq, бунда ф — синусоидал ўзгарувчан ток занжирида ток / ва кучланиш (/орасидаги фазалар силжиши. Вар вар ёки var билан белгиланади. Вар билан ватт (электр қуввати бирлиги) орасидаги фарқ фазалар силжиши ф га боғлиқ равишда аниқланади.

BAP (суғдча — қўрғон) — қад. Туркистонда мавжуд бўлган истеҳком тури; тўрт томони мудофаа деворлари билан ўралган қўрғон. Одатда сайҳон ерда қурилиб, асосан чорва моллари ва уй паррандаларини душмандан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Авестолати маълумотларга кўра, Вар ларнинг ҳар бир томони бир от чопими (3 км) узунлигида бўлган. Дастлабки Варлар тахм. мил. ав. 1-мингйилликнинг 1-ярмида вужудга келган ва кейинчалик катта-кичик қалъали йирик қишлоқ ёки шаҳарларга айланган. Вар сўзи кўпгина қад. шаҳар ва қишлоқпар номлари таркибига кирган. Мас., Далварзин, Варахша, Вардонзе ва б.