ВАНТУЗ

ВАНТУЗ (лот. ventosis — шамолли) — водопровод, иситиш қувурларида йиғилиб қолган ҳаво чиқариб юбориладиган клапан. В. ҳаво йиғиладиган жойларга, одатда, сув қувурларининг юқори нуқталарига ўрнатилади. Водопровод тармоқлари, иситиш тизимларида ишлатилади.