ВАНТЛИ КЎПРИК

ВАНТЛИ КЎПРИК — дарёлар устига қуриладиган осма кўприкнинг бир тури. Пўлат арқон — вантлардан ясалган осма (вант) ферма В. к. нинг кўтарувчи элемента ҳисобланади; қулочи 300 м га етади. Фермани пўлат ёки темир-бетон балкалар, балкаларни эса қия вантлар ва пилон (устун)лар тутиб туради. Вантли кўприк дарёлар устидан ўтадиган автомобиль йўллари учун қурилади.