ВАНТ-ГОФФ

ВАНТ-ГОФФ (Van’t Hofl ) Якоб Хендрик (1852.30.8, Роттердам —1911.1.3, Берлин) — голланд кимёгари, физик кимё ва стереокимё асосчиларидан бири. Петербург ФАнинг хорижий мухбир аъзоси (1895 й. дан). Амстердам (1878 й. дан) ва Берлин (1896 й. дан) ун-тларининг проф. 1874—75 й. ларда углерод атомининг тўрттала валент кучлари тетраэдрнинг учларига йўналган деган фикрни олға сурди ва органик бирикмаларнинг молекулаларида атомларнинг фазовий жойлашув назариясини биринчи бўлиб баён этди. В.-Г. кимёвий реакцияларнинг кинетикаси ва термодинамикаси, суюлтирилган эритмалар назарияси соҳасида йирик ишлар қилди. 1885—87 й. ларда газ қонунларини суюлтирилган эритмаларга татбиқ қилиш мумкинлигини исбот этди, эритмалардаги осмотик босим қонунини таърифлаб берди (1887), бу қонун В.-Г. қонуни деб аталади. В.-Г. сув-туз системаларидаги мувозанатни тадқиқ этди. Нобель мукофотининг 1-лауреата (1901).