ВАННАЛАР

ВАННАЛАР — гигиена ва даволаш-профилактика мақсадида қўлланиладиган муолажалар. Сув (қ. Сув билап даволаш), балчиқ (қ. Балчиқ бипан даволаш), қум (қ. Қумга тушиш), ҳаво (қ. Ҳаво ва қуёш ванналари) ванналари бўлади. Кўпроқумумий Ванналар қўлланилади. Оддий сув ваннасида баданни сувга кўмиб ётилади. Сув ҳароратига қараб совуқ (22» гача), илиқ (33-36°), иссиқ (37-39°), қайноқ Ванналар ; таркибига кўра чучук сувли, табиий минерал сувли Ванналар, табиий ва сунъий йўл билан тайёрланган газли (карбонат ангидридли, кислородли, азотли), минералли (карбонат ангидридли, водород сульфидли, радонли, йодбромли, яна қ. Бальнеотерапия), дорили (мас., ханталли, крахмалли ва ҳ. к.), шунингдек хушбўй (игнабаргли дарахт экстрати солинган) Ванналардан фойдаланилади. Ванналар вақтига кўра қисқа муддат (1—5 мин.), одатдаги (10—15 мин.) ва узоқ муддатли (30 мин. —1 соат) бўлади. Ванна қабул қилинганда нерв системаси анализаторларининг теридаги периферик рецепторларига т-ра. механик ва кимёвий омиллар таъсир кўрсатади. Ванналар, одатда, массаж, электр билан даволаш ва б. даво муолажалари билан бирга қўлланилади. Гигиеник Ванналарни уй шароитида ҳам қилиш мумкин. У терининг физиологик фаолиятини кучайтиради, жумладан тер ва ёғ безларининг ишини, терининг нафас олишини, моддалар алмашинувини яхшилайди. Гигиеник Ванналар ҳафтада 1—2 марта 20—30 мин. дан қабул қилинади. Даво Ванналари, одатда, мустақил даво усули бўлмай, балки беморни умумий даволаш тизимига киради. Даво Ванналар оддий Ванналар каби қабул қилинади. Сувга бутун бадан кўмилиб туради, бош, бўйин, юрак соҳаси очиқ қолади. Маҳаллий Ванналар кўпинча қўл ёки оёққа буюрилади, уни ўтириб қабул қилинади. Даво Ванналар ининг муддати сувнинг таркибига қараб белгиланади. Ванналарнинг асосий таъсир этувчи омиллари нисбатини ўзгартириб, ҳар хил миқдордаги сувдан фойдаланиб (умумий, маҳаллий Ванналар) т-раси ва муддатини турлича олиб, организмга қўзғатувчи ва тонусни оширувчи ёки тинчлантирувчи таъсир кўрсатиш, моддалар алмашинувини кучайтириш ёки сусайтириш мумкин. Совуқ ва салқин сувли Ванналар организм тонусини ошириб, юрак-томир ҳамда нерв системасини қўзғатади, моддалар алмашинувини кучайтиради. Илиқ сувли Ванналар оғриқни камайтиради, мускулларни бўшаштиради, асабни тинчлантириб, уйқуни яхшилайди. Иссиқ сувли Ванналар тер чиқиши ва моддалар алмашинувини кучайтиради. Дорили Ванналарни кўпинча уй шароитида ҳам қўллаш мумкин. Ўтириб қабул қилинадиган Ванналарни қабул қилишда шунга мўлжалланган махсус ваннадан ёки уй шароитида чуқур тоғорадан фойдаланилади.

Ванналарни мутахассис шифокор тавсиясига кўра қабул қилиш лозим, акс ҳолда даво кўнгилдагидек натижа бермаслиги мумкин. Болаларга даво Ванналар буюрилганда болалар организмининг анатомик-физиологик хусусиятларини, шунингдек уларнинг ҳали бир қатор аъзо ва системалари функционал етилмага-нини. иссиққа таъсирчанликнинг мукаммаллашмаганини назарда тутиш лозим. Болалар бадани иссиқ-совуқни жуда тез сезади, шунинг учун Ванналарга ту-ширишда алоҳида эътибор талаб эти-лади. Даво Ванналар қабул қилинадиган куни толиқмаслик, ваннадан кейин ётиб дам олиш тавсия этилади. Ванналарни кун орала-тиб ёки шифокор тавсия этган кунлар-дагина олиш керак. Умумий даво Ванналарни наҳорга ва овқатдан кейин бир оз вақт ўтмасдан қабул қилиш ярамайди, со-вуқ пайтларда ваина қабул қилингандан кейин шамоллаб қолмаслик учун қалинроқ кийиниб олиш лозим.

I Карим Йўлдошев.