ВАНЖ

ВАНЖ — Тожикистон Республикаси Тогли Бадахшон мухтор вилоятидаги даре. Панж дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 103 км, ҳавзасининг майд. 2070 км2. Ванж, Язғулом ва Фанлар Академияси тизмаларидаги доимий қор ва музликлардан бошланади. Икки ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: улардан чап ирмоқ Ванж тизмасининг шим. ён бағрида 5500 м баландлиқдаги музликдан, ўнг ирмоқ Фанлар Академияси тизмаси ғарбий ён бағридаги музликдан бошланади. Ғарбий Помир тоғлари, Ваиж ва Дарвоз тизмалари орасидан оқиб ўтади. Ванжга Ванж ва Дарвоз тизмаларидан ҳам жуда кўп серсув сойлар келади. Ванж 5—6 ой тўлиб оқади, энг кўп сув сарфи июль—авг., энг кам сув сарфи қиш ойларига тўғри келади. Ўртача сув сарфи 50 м3/сек. Ванжда ГЭС қурилган.