ВАНЖ ТИЗМАСИ

ВАНЖ ТИЗМАСИ — Помирдаги тоғ тизмаси. Уз. 80 км, эни 15 км. Ванж тизмаси Ванж ва Язғулом дарёлари ҳавзалари орасидаги сувайирғич. Шарқий қисми баланд (4500—5600 м), ғарбий қисми камбар. Водийлари жуда чуқур ва тор. В. т., асосан, қуйи палеозойда ҳосил бўлган гранит, гнейс, кварцит, мармар, шу-нингдек қумтош, конгломерат каби жинслардан таркиб топган. Ванж тизмасида ўсимлик сийрак; арча, наъматак, дўлана ўсади, баъзи ерларида яйловлар учрай-ди. 4000 м дан юқрридаги тоғ тепалари доимий қор ва музлик билан қопланган. Музликларнинг умумий майд. 221,1 км2.