ВАНИЛИН

ВАНИЛИН (3-метокси, 4-гидрооксибензальдегид) , СҲН8О, — ваниль ҳиди келадиган рангсиз, аччиқ кристалл модда. Мол. м. 152,15. Суюқланиш т-раси 81—83», қайнаш т-раси 284-285° (СО2 муҳитида). Т-ра кўтарилганда парчаланмай, сублиматланади. Сувда оз эрийди, спирт, эфир, хлороформ ва б. эритувчиларда яхши эрийди. Ванилин ваниль меваларида гликозид ҳолида учрайди. Синтетик Ванилин лигниндан, гваякол ҳамда эвгенолдан олинади. Озиқ-овқат, атир-упа саноатида ва тиббиётда ишлатилади. Ванилиннинг қанд кукуни билан аралашмаси «ваниль шакари» музқаймоқ ва турли қандолат маҳсулотлари и. ч. да қўлланилади.