ВАНДЕИ УРУШЛАРИ

ВАНДЕИ УРУШЛАРИ — 18-а. охиридаги Франция инқилоби ва Директория даврида мамлакатнинг гарбий вилоятларидаги исёнга қарши Франция ҳукуматининг олиб борган урушлари. 1793 йдаги исённинг асосий ўчоғи бўлган Вандей департаменти номидан олинган. Исёнларда дворянлар ва руҳонийлар б-н бир қаторда деҳқонларнинг бир қисми ҳам иштирок этган. Вандеи урушлари 1793 й. да ўзининг юқори чўққисига етган. Вандеи урушлари даги муҳим воқеа — 1795 й. даги Киберон экспедицияси бўлган. Бу урушлар француз халқига қимматга тушган: ҳар икки томондан 600 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.