ВАНДАЛИЗМ

ВАНДАЛИЗМ (лот. Vandali — қад. шарқий герман қабилаларидан бирининг номи) — моддий ва маданий бойликларни ўйламай-нетмай шафқатсизларча йўқ килиб ташлаш. Вандализм тупгунчаси 455 й. да герман қабилалари Римни талон-тарож қилиб, кўплаб антик маданият обидаларини вайрон этганлиги тарихига бориб тақалади. Кейинчалик у жоҳиллик, маданиятсизлик маъноларида ҳам кенг қўлланила бошлаган.