ВАНАДИЙ ОКСИДЛАРИ

ВАНАДИЙ ОКСИДЛАРИ — ванадийнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари: ванадий (П)-оксид VO, ванадий (Ш)-оксид V,O3, ванадий (IV)-оксид VO2 (ёки V2O4) ва ванадий (V)-оксид ёки ванадат ангидрид V2O5. Улардан VO ва V2O, — асос хоссага эга, VO, — амфотер, V,O да эса кислоталик хоссаси бор. VO — ялтироқ кулранг модда бўлиб, кучли қайтарувчи, электр токини яхши ўтказади, сувда эримайди. V,O3 — юқори т-рада суюқланадиган қора кристалл модда, сувда эримайди, анорганик кислоталар билан тузлар ҳосил қилади, кучли қайтарувчи. VO2 (ёки V2O4) тўқ зангори, сувда эримайдиган, гигроскопик ялтироқ кристалл модда. Ванадий (IV)-okcho. ишқорларда эриганида ванадатлар ҳосил бўлади. Ванадат ангидрид V,O5 феррованадий, ванадий, ванадатлар ва б. турли ванадий бирикмалари и. ч. да оралиқ маҳсулотдир. У сульфат кислота олишда катализатор сифатида, махсус шишалар, сирлар ва қизил рангда шуълаланувчи люминофорлар олишда кенг қўлланилади.