ВАН ГОГ

ВАН ГОГ (van Gogh) Винсент (1853.30.3, Грот-Зюндерт, Голландия — 1890.29.7, Овер-сюр-Уаз. Франция) — голланд рассоми, постимпрессионизмнинг етакчи намояндаси. Брюссель (1880-81) ва Антверпен (1885-86) даги БАда, Париждаги хусусий студияда (1886—88) ўқиган. Ван Гог ижоди Европа маданиятидаги мураккаб бурилиш даврини ўзида акс эттирди. 1880-й. ларнинг 1-ярмида қорамтир, хира рангларда меҳнат ахли (хусусан шахтёрлар, деҳқонлар, ҳунармандлар) га ҳамдардлик б-н йўғрилган асарлар яратди («Деҳқон аёл», «Картошка хўрандалари», 1885 ва б.). Танқидий реализм анъаналарини ривожлантириб, асарларини образларнинг таъсирчан руҳий кучи, одамларнинг дарди ва тушкунлигини чуқур ҳис этиш билан бойитди. 1886—88 й. ларда импрессионизм ва япон гравюраси, П. Гоген асарларини ўрганади. Шу даврда дадил эркин композиция ечимига қурилган ҳаётга муҳаббат билан тўлиқ портрет ва манзаралар яратди («Тунги қаҳвахона», 1888; «Оверда ёмгирдан кейинги манзара», 1890 ва б.).