ВАН ДЕЙК

ВАН ДЕЙК (van Dyck) Антонис (1599.22.3, Антверпен — 1641.9.12, Лондон) — фламанд рассоми. 1609 й. дан X. Ван Балендан таълим олган, ёшлигидан портрет билан шуғулланган. 1616—20 й. ларда П. Рубенс устахонасида ёрдамчи бўлиб ишлаган, унинг ижодидан таъсирланган. Англия қироли Яков I саройида ишлаган даври (1620—21)да барокко типидаги портретини ниҳоясига етказди («Оилавий портрет», «П. Снай-дерснинг рафиқаси билан портрета», 1621 ва б.). Генуянинг зодагонлари тасвирланган ҳашамдор портретларидаги ажойиб композицияси, теран қорамтир тусларнинг гўзаллиги, заминнинг тантанаворлигида Венеция мактабининг таъсири сезилади. 1632 й. дан Лондонда қирол Карл I саройида рассом бўлиб ишлади. Қирол ва унинг оиласи («Карл 1 овда», тахм. 1635; «Карл I бо-лалари», 1637 ва б.), сарой зодагонлари портретларини яратди, уларда диққатни ҳолат, қомат ва ранглар уйғунлигига қаратди.