ВАН-ДЕР-ВААЛЬС ТЕНГЛАМАСИ

ВАН-ДЕР-ВААЛЬС ТЕНГЛАМАСИ — реал (идеал бўлмаган) газ ҳолатини ифодалайдиган тенглама. Молекулалар ҳажмининг чеклилигини ҳамда молекулалараро ўзаро тортишиш кучи мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда чиқарилган ҳад ички босим деб юритилади. Кучли сийраклаштирилган газлар учун В.-д.В. т. идеал газ тенгламаси р V=R 7»га ўтади. Бу тенгламани Я. Д. Ван-дерВаальс таклиф қилган (1873).