ВАН

ВАН — Туркиядаги шаҳар, Ван элининг маъмурий маркази. Ван кўлининг жан.-шарқий соҳилида жойлашган. Аҳолиси 153 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Т. й. станцияси. Қ. х. райони маркази. Озиқ-овқат, цемент саноати корхоналари бор. Мил. ав. 9—6-а. ларда Ван ўрнида Урарту давлатининг пойтахти — Тушпа жойлашган эди. Мил. ав. 6—4-а. ларда Тушпа Ахоманийлар, 4—2а. ларда эса Салавкийлар давлати таркибига кирган. Ўша даврдан шаҳар В. деб аталган. Мил. ав. 1-а. да Ван анча катта ва машҳур шаҳар бўлган. 364 й. да Сосонийлар шоҳи Шопyp II нинг қўшинлари томонидан вайрон қилинган. 10-а. да Васпуракан подшолиги таркибидаги йирик шаҳарга айланди. Ванни 1022 й. да Византия, 1071 й. да Салжуқийлар давлати султони Алп Арслон қўшинлари, 14-а. нинг 2-ярмида Темур қўшинлари эгаллади. 17-а. дан турклар қўлига ўтди.