ВАМПУМ

ВАМПУМ (индейсча wampumpead — ипга тизилган чиғаноқлар, мунчоқ) — Шим. Америкадаги индейс қабилаларида ёдда сақлаш ва ахборот узатиш воситаси. Хабар мазмуни чиғанокларнинг ранги, сони ва ўзаро жойлашуви билан билдирилган.