ВАЛЮТА РЕЗЕРВЛАРИ

ВАЛЮТА РЕЗЕРВЛАРИ — марказий банк ва молия органлари ёки халқаро валюта-кредит ташкилотлари ихтиёридаги чет эл валюталарининг расмий заҳиралари. Аксарият ҳолларда халқаро тўловлар, кутилмаган ҳодисалар, даромад топиш ва валюта бозоринп тартибга солиш мақсадларида ташкил этилади. Чет эл валюталари билан бир қаторда олтин, халқаро тўлов воситалари (евро, СДР), мамлакатнинг Халқаро валюта фондидати резерв захиралари Валюта резервлари бўлиши мумкин. 1990-й. ларда Валюта резервларининг 70% саноати ривожланган давлатларга туғри келди. Халқаро валюта фондига аъзо бўлган мамлакатларнинг Валюта резервлари даги улуши 0,8 триллион долларни ташкил этди (унинг 3/4 кисмини олтин ва чет эл валютаси ташкил этди).