ВАЛЮТА БОЗОРИ

ВАЛЮТА БОЗОРИ — талаб ва таклиф асосида чет эл валютаси олди-сотди қилинадиган дойра. Биржа (Ўзбекистонда 1992 й. июнь ойидан ЎзР Валюта биржаси ишлайди) ва биржадан ташқари (банклараро) Валюта бозорига бўлинади. Шунингдек, Валюта бозори валюта хатарини суғурталаш, валюта заҳираларини диверсификациялаш, валюта сарфлари билан боғлиқ турли тадбирларни ҳам қамрайди. Хўжалик ҳаётининг байналмилал-лашуви натижасида йирик халқаро Валюта бозори лари АКШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Япония, Сингапур ва б. мамлакатларда муваффақият билан фаолият юритмоқда. Валюта бозорида муомалалар валютани накд ет-казиб бериш (спот) билан ёки валютани келишилган вақтдаги курс. бўйича маълум муддатда (1—3 ой ва ундан кейин) етказиб бериш (форвард) шаклида амалга оширилади. Аксарият валюта муомалалари АҚШ долларида олиб борилади. 1999 и. 1 янв. дан Европа мамлакатларининг умумий пул бирлиги — евро ҳам валюта муомалаларига жалб этилди.