ВАЛУНЛАР

ВАЛУНЛАР — 1) катталиги турли таснифларга кўра 10, 25 ёки 50 см дан катта бўлган тоғ жинси бўлаклари. Кўпинча Валунлар катталигининг юқори че-гараси 1 м гача олинади. Айрим пайтларда Валунлар деб фақат силлиқланган ва юмалоқланган жинс бўлакларига айтилган. Валунларлар дағал чақикли тоғ жинсларининг муҳим таркибий қисми (валунлар, шағалтошлар, конгломератлар). Тоғликлардаги аллювий, пролювий ва музлик жинсларида кенг тарқалган;

2) ўлчамидан қатъи назар музликлар олиб келиб ётқизган тоғ жинси бўлаклари. Кўпинча силлиқланган, жилоланган ва тирналган (музлик чандиқдари) бўлади. Морена ва флювиогляциал ётқизиқларца тарқалган. Кад. музлик р-нларида кўп учрайди. Камдан-кам қад. жинслар тарқалган жойларда мавжуд.