ВАЛТОРНА

ВАЛТОРНА (нем. Waldhorn — ўрмон бур-гуси) — мундштукли пуфлама соз. Товуш тембрининг нафислиги б-н бошқа мис пуфлама созлардан фарқ қилади. 19-а. нинг бошида хроматик (вентилли) тури пайдо бўлган. Унда жойлашган қўшимча найчалар ёрдамида ижрочи асосий ҳаво йўлини узайтириб, барча хроматик товушларни чалиши мумкин. Ҳоз. Валторна асосан «фа», баъзан «сибемоль» созида чиқарилади. Диапазони тахм. 3,5 октава. Валторна симфоник ва пуфлама созлар оркестрларида, камер ансамблларда ва якканавоз соз сифатида ишлатилади.