ВАЛИН

ВАЛИН, аминоизовалериан кислота — ҳаёт учун зарур, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталардан бири. Мол. м. 117,16; рангсиз кристалл. Барча оқсиллартаркибида кенг тарқалган; оқсил молекуласидаги аминокислоталарнинг тахм. 3—10% ини ташкил қилади. абромизовалериан кислотага аммиак таъсир эттириб олиш мумкин. Инсон ва ҳайвонлар озиқ-овқати таркибига кирувчи зарур компонент. Одамга бир суткада 400—800 мг Валин керак.