ВАЛИЕВ Абдулҳай Қосимович

ВАЛИЕВ Абдулҳай Қосимович (1929.7.5, Тошкент) — файласуф олим, Ўзбекистан ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар-боби (1981), фалсафа фанлари д-ри (1967), проф. (1969). Ўрта Осиё давлат ун-ти юридик ф-тини тугатган (1952). Ўзбекистан ФА Фалсафа ва ҳукуқ ин-тида илмий ходим, катта илмий ходим (19591968), бўлим мудири (1973 й. дан). 1968 — 73 й. ларда Ўзбек совет энциклопедияси (ЎзСЭ) Бош муҳаррирининг ўринбосари. Илмий ишлари Туркистон, хусусан Узбекистон зиёлиларининг ўтмиши, уларнинг жаҳон илми, маданияти ва маънавиятига қўшган буюк ҳиссасига бағишланган. Айни пайтда Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидаги туб ўзгаришлар, янги ижтимоий табақаларнинг шаклланишини тадқиқ қилмоқда. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1992).