ВАЛИАҲД

ВАЛИАҲД (араб. — тожу тахт меросхўри. ворис) — подшоҳ ёки хоннинг тириклик чоғида ўз хоҳиши ёхуд касаллиги туфайли ўз ўрнига тайин қилган шахс. В. унинг ўғли ёки бошқа бир киши ҳам бўлиши мумкин. Валиаҳд подшоҳ ёки хоннинг кароридан кейин махсус давлат кенгашида (унда саййидлар, нуфузли амир ва мансабдорлар, подшоҳ ёки хоннинг балоғатга етган яқин қариндошлари қатнашган) тасдиқланган. Чингизхон ва Амир Темур замонида Валиаҳд тайинлашда уларнинг ёшига эмас, балки давлатни бошқара олиш қобилиятига эътибор берилган. Мас., Амир Темур ҳам ўғиллари Мироншоҳ ва Шоҳрухни эмас, балки набираси Муҳаммад Султонни, у вафот этгач, Мирзо Жаҳонгирнинг ўғли Пирмуҳаммадни Валиаҳд қилиб тайинлаган эди. Шайбонийлар ва аштархонийлар замонида (16—17-а. лар) хон хонадонига мансуб ёши улуғ кишиларгина Валиаҳд ликка тайинланган.