ВАЛЕРИАНАТ КИСЛОТАЛАР

ВАЛЕРИАНАТ КИСЛОТАЛАР — бир асосли тўйинган органик кислоталар, умумий формуласи С4Н9СООН. Мол. м. 102,13; рангеиз, ғалати ҳидли суюқликлар. Углеводород радикалининг тузилишига қараб тўртта изомери бўлиши мумкин. Изовалерианат ва метилэтилсирка кислоталар кўпроқ аҳамиятли бўлиб, асосан изоамил спиртларни оксидлаб олинади. Валерианат кислоталар билан алифатик спиртларнинг эфирлари озиқ-овқат саноатида мева эссенциялари сифатида, Валерианат кислоталар билан ароматик ёки терпен спиртларнинг эфирлари эса атир-упа саноатида ишлатилади.