ВАЛЕНТ ЗОНА

ВАЛЕНТ ЗОНА — қаттиқ жисмдаги валент электронлар билан тўлган рухсат этилган электрон ҳолатларнинг энг юқори соҳаси. Яримўтказгичларда т-ра Т=ОК да валент зона бутунлай тўлган бўлади. Ушбу ҳолда валент зонадаги электронлар ташқи майдонлар таъсирида пайдо бўладиган электр ўтказувчанлик ва б. кинетик эффектларда иштирок этмайди. Т*ОК т-рада (Т т-ра О К га тенг бўлмаганда) заряд ташувчиларнинг иссиқлик генерацияси юз беради ва натижада электронларнинг бир қисми ўтказувчанлик зонасига ёки таъқиқпанган зонадаги киришма сатҳларига ўтади. Бунда валент зонада коваклар ҳосил бўлади ва электр токи ҳосил қилишда иштирок этади. Валент зона тушунчаси яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикасида қўлланилади.