ВАЛДАЙ ҚИРЛАРИ

ВАЛДАЙ ҚИРЛАРИ, Валдай — РФ Европа қисмининг шим.-ғарбидаги қирлар. Уз. 600 км. Валдай қирларидан Волга, Ғарбий Двина, Ловать, Мета, Сясь, Молога ва б. дарёлар бошланади. Энг баланд жойи — 343 м (Цна дарёсининг юқори оқимида). Валдай қирлари палеозойнинг оҳактош, сланец ва мергелларидан таркиб топган; бу туб жинслар шим.-ғарбда очилиб қолган ва Ильмень паеттекислиги устидан тик кўтарилиб туради. Валдай қирларининг ер юзаси ўрқир, марказий қисмида кўл ва ботқокликлар бор. Торфли ботқоқ, кўл ва игна баргли ўрмонлар орасидаги камбар ерларда деҳқончилик қилинади. Туризм ривожланган.