ВАЛБЖИХ — Польшанинг жан.ғарбидаги шаҳар, Валбжих воеводалигида. Аҳолиси 141 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Т. и. тугуни. Қуйи Си-лезия тошкўмир ҳавзасининг қад. маркази, 14-а. дан кокс ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (оғир машинасозлик, асосан кончилик жиҳозлари и. ч. га ихтисослашган), кимё, тўқимачилик, чинни, ойна-шиша саноати корхоналари бор. Йирик иссиқлик электр ст-яси курилган. Валбжих яқинида Шчавно-Здруй тоғ бальнеологик иқлим курорти жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан Янги Двур қалъаси (14-а.) қолдиклари сақланган. Кончилик музейи ва б. бор.