ВАЛАНСЬЕН

ВАЛАНСЬЕН, Валансьенн — Франция шим. даги шаҳар, Шельда дарёси бўйида, Бельгия чегараси яқинида. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 350 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Т. и. тугуни. Йириктошкўмир ҳавзаси зонасида жойлашган. Металлургия, қувурпрокат, тўқимачилик, шакарқанд, кимё саноати корхоналари бор. Қадимдан тўр тўқилади.