ВАКЦИНА ВА ЗАРДОБЛАР ИНСТИТУТИ

ВАКЦИНА ВА ЗАРДОБЛАР ИНСТИТУТИ, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот ин-ти (ТошВЗИТИ) — «Ўзфармса-ноат» давлат акционерлик концернига қарашли муассаса. Дастлаб 1918 й. да микробиология лаб. сифатида ташкил этилган; 1920 и. Ўлка бактериология ин-тига айлантирилган, 1950 й. дан бошлаб ҳоз. номи билан аталади. Ин-т таркибидан ажралиб чиққан (1929 й. дан) бўлим ва лаб. лар негизида Ўзбекистон эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар и. т. ин-ти, Самарқанд паразитология ин-ти. Республика ўлатга қарши ст-яси, Республика бруцеллёз-га қарши ст-яси, Тошкент давлат тиббиёт ин-ти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тининг микробиология кафедралари ташкил топди. Ин-т янги вакциналар топиш ва мавжудларини мукаммаллаштириш, даволаш учун ишлатиладиган зардоблар олишнинг янги замонавий усулларини ишлаб чиқиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва диагностикасига тегишли препаратларни стандартлаш муаммолари бўйича иш олиб боради. Ўзбекистон аҳолисини эмлашнинг миллим дастурини амалга оширади. Республикага ниҳоятда зарур бўлган вакцина ва зардоблар (сил, кўкйўтал, бўғма, қоқшол, ич терлама, гепатит В касалликларига қарши) и. ч. қайтадан тикланмокда, тиббиёт ва ветеринарияга оид янги биопрепаратлар устида илмий изланишлар олиб борилмокда. Кейинги йилларда ин-т олимлари иммунитетни коррекцияловчи «Иммуномодулин» препарати (проф. Ф. Ю. Ғариб), сил касаллигига қарши иммунитетни аниқлашда қўлланиладиган «Туберкулин» (Т. А. Ўсарова) ҳамда ўлкамизга хос аллергенлар (С. А. Зах-ваткина) тайёрлаш ва амалиётда қўллашга муваффақ бўлди. Ин-тда 60 илмий ходим (жумладан 4 фан д-ри ва 12 фан номзоди) бор (2001).