ВАЖПАЙИ Атала Бихари (1924. 25. 12, Гувалёр, Мадҳья-Прадеш штати) — Ҳиндистон Республикаси давлат ва сиёсат арбоби. 1942 й. мустақиллик ҳаракатида фаол қатнашганлиги учун қамалган. Важпайи 1957—86 и. ларда Жана Сангх, Бҳаратия Жана Сангх, Жаната, Бҳаратия Жаната партиялари таъсисчиаъзоси ва раҳбари. 1980—84 й. ларда, 1986 й. ва 1993 — 96 й. ларда Бҳаратия Жаната парламент партияси етакчиси. 1977—80 й. ларда Ҳиндистон Ташки ишлар вазири. 1966-70 и. лар, 1986 й. ва 1988-96 й. ларда Ҳиндистон парламенти қўмиталарида ишлади. 1996 й. 16—31 май ва 1998 й. 19 мартдан Ҳиндистон бош вазири. Бир қанча шеърлар ҳамда нутклар тўплами босилиб чиққан. Фалсафа д-ри фахрий унвонига эга.