ВАҲОБОВ

ВАҲОБОВ Абдусоат (1875—Тошкент — 1934) — халқ созандаси (дуторчи). Ижрочилик фаолиятини 17 ёшида бошлаган. Репертуари бой, халқ куйлари ҳамда Фарғона—Тошкент мақом йўлларини ўз ичига олган. Тошкент халқ консерваторияси (1919—23) ва мусиқа техникумида (1923 й. дан) дутор бўйича даре берган. Е. Романовская В. ижросидаги йирик туркум чолғу асарлар, чунончи Дугоҳ Ҳусайний, Чоргоҳ, Насруллойи, Наво, Ажам, Сарбозча, Эшвой, Қурд ва б. ни ёзиб олиб нашр эттирган (Ўзбек чолғу музикаси, 1948).