ВАҲОБОВ

ВАҲОБОВ Нажмиддин (1940.10.9, Ургут тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1997). Самарқанд пед. институтининг пед. ва бошланғич таълим ф-тини тугатган (1979). Меҳнат фаолиятини 1963 й. Ургут туманидаги 55-мактабда бошланғич синф ўқитувчилигидан бошлаган. 1976 й. дан шу мактабда илмий бўлим мудири, 1978 й. дан директор. Ваҳобов мактабнинг моддийтехника базасини мустаҳкамлаш, мактабда ўқув-тарбиявий ишларни талаб даражасига етказиш, услубий ишларни такомиллаштириш ва мустаҳкам, узлуксиз таълимни ривожлантиришда юқори натижаларга эришди.