ВАҲДАТИ ВУЖУД

ВАҲДАТИ ВУЖУД (араб. – жисмоний бирлик) — абадий ягона Аллоҳгина бор деб ҳисобловчи пантеистик (қ. Пантеизм) таълимот. Бу таълимотга кўра, жисмоний олам, предметлар дунёси ҳақиқий эмас, ҳақиқат фақат Аллоҳда мужассамланган, моддий олам Аллоҳнинг нури, шуьласидир. Ваҳдати вужуд намояндалари (Ибн Арабий, Муҳаммад Ғазолий ва б.) худо бутун борлиқни яратиб туради, деб ҳисоблаганлар. Ваҳдати вужуд айниқса 17—19-а. ларда Ҳиндистон ва Туркистонда тасаввуфнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.