ВАГОТОМИЯ

ВАГОТОМИЯ (лот. vagus — адашган ва юн. tome — кесиш) — адашган нервни қирқиш ёки қисман кесиб ташлаш. Яра касаллигини (меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси ва б.) жаррохпик усули билан даволаш усулларидан; кўпроқ меъдани операция қилиш чоғида қўлланилади. Тажрибада Ваготомия 16—17-а. ларда адашган нерв фаолиятини ўрганиш учун ўтказилган. Тиббиёт амалиётида оғир операцияларни кўтара олмайдиган беморларда Ваготомия операцияси қилинади. Касалланган аъзонинг қайси қисми операция қилиниши лозимлигига қараб Ваготомиянинг маълум бир хили қўлланилади.